Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда миллиардлик товарлар «cариқ» йўлакда «қизариб» қолди

Андижонда миллиардлик товарлар «cариқ» йўлакда «қизариб» қолди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимларининг оператив маълумотлари асосида навбатдаги йирик миқдордаги қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Андижон шаҳрида фаолият юритаётган хусусий корхона номига хориждан олиб келинган умумий қиймати 2575,5 АҚШ доллари бўлган, оғирлиги 26000 килограммни ташкил этувчи текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хомашё товарлари божхона органларида жорий этилган хавфни бошқариш тизими томонидан автоматик равишда «сариқ» йўлакка йўналтирилади. Бу эса тадбиркорлик субъектига билдирилган ишонч натижасида божхона расмийлаштируви жараёнини соддалаштирилган тартибда ўтказилиши демакдир.

Аммо, тақдим этилган ҳужжатлар божхона ходимларининг эътиборини тортди ва мазкур товарлар хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга деб топган ҳолда «Қизил йўлак»га йўналтирилиб, божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада ҳужжатларда қайд этилмаган қиймати 3 млрд. сўмдан зиёд миқдордаги тўқимачилик матолар бўйича давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 563 млн. сўмлик божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга бўлган уриниш фош этилди.

Агарда, мазкур «уддабурон тадбиркор»нинг божхона ходимларига тақдим қилган дастлабки ҳужжатларида акс этган маълумотлари, яъни товар миқдори ҳамда ТИФ ТН коди асосида божхона тўловлари ҳисобланганда эди 41 млн. сўмлик божхона тўловлари ундирилар эди.

Ҳолат бўйича далилий ашё сифатида олинган 3 млрд. 323 млн. сўмлик товарлар бўйича божхона тўловларини тўлиқ ундирилишини таъминлаш мақсадида вақтинча сақловга олиниб,  суриштирув ишлари олиб борилмоқда, — дейилади қўмита хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг