Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Алоқабанк», «Соса-соla Ichimligi» ва яна 27 хўжалик жамиятининг давлат акциялари сотилади

«Алоқабанк», «Соса-соla Ichimligi» ва яна 27 хўжалик жамиятининг давлат акциялари сотилади

Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–4300, 29.04.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш йўллари белгиланади.

Кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик, банк-суғурта соҳасидаги давлат акциялари, хусусан, 29 та хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари инвесторларга сотилади.

«Алоқабанк» АЖ, «Қизилқумцемент» АЖ, «Соса-соla Ichimligi» қўшма корхонасидаги давлат акциялари шулар жумласидандир.

«Road Show» дастурлари ишлаб чиқилади.

Халқаро бизнес аренада Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш бўйича «Invest in Uzbekistan» ахборот кампанияси яратилади.

Шунингдек, 6 млрд 131 млн долларлик хорижий инвесторларга таклиф этиладиган истиқболли инвестиция таклифларининг рўйхати тасдиқланди.

2019 йилда Ўзбекистон вакиллари 9 та халқаро иқтисодий ва инвестициявий форумларда иштирок этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг