Уч аёл умра зиёратида ўғирлик қилгани ҳақида таҳдидли аудио тарқатганлар ушланди
«Хоразм вилоятида яшовчи бир гуруҳ аёлларнинг умра зиёратини амалга ошириш пайтида ўғирлик содир этишганлиги тўғрисида» ижтимоий тармоқларда тарқалган овозли хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат эълон қилди.
Сўнгги кунларда Телеграм мессенжеридаги турли гуруҳ ва саҳифаларда «Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи уч нафар хотин-қизларнинг ҳаж сафарига борган пайтида Макка шаҳрида барча мусулмонлар намозга кетган вақтида дўкондан тилла тақинчоқларни ўғирлаганликлари, Арабистонга келса ўғирлик қилганликлари учун қўлини чопишлари, келмаса калласини чопиб Арабистонга олиб боришлари тўғрисида»ги овозли хабарлар кенг тарқалди.
Мазкур овозли хабарда номлари келтириб ўтилган фуқароларнинг Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига қилган мурожаатига асосан олиб борилган текширувлар натижасида ушбу овозли хабарларни тарқатган шахслар аниқланди.
Дастлабки суриштирувлар жараёнида улар ушбу овозли хабарларни ҳеч қандай асоссиз тарқатишганлиги маълум бўлди, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирги пайтда овозли хабарларни тарқатган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter