«Trailblazer» нега хатланди?

Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг қарорига кўра, қарздор М.К. ва Н.А. дан ундирувчи У.Жуманиязованинг фойдасига 159 млн. 384,8 минг сўм қарз, 5,9 млн. сўм суд ҳаражатларини ундириш белгиланди.
Суд қарори ижросини таъминлаш учун Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими томонидан тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлар номидаги мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли тартибда сўровномалар юборилди. ҚР ИИВ ЙҲХБдан олинган электрон сўров натижасига кўра, қарздор номида «TRAILBLAZER LTZ AT» маркали автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланган. Ушбу автоулов жорий йилнинг 5 март куни қидирувга қўйилган.
Шу куннинг ўзида бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан автотранспорт воситаси аниқланиб, тегишли тартибда хатланган ва вақтинча сақлаш майдонига қўйилган.
6 март куни қарздор М.К. қарздорлик бартараф қилинмаган тағдирда «TRAILBLAZER LTZ AT» маркали автотранспорт воситаси, онлайн-аукцион орқали савдога чиқарилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Натижада қарздор М.К. томонидан жами 165 млн. 366.4 минг сўм тўлиқ МИБ Нукус шаҳар бўлими депозит ҳисоб рақамига тўланган ва депозитчи томонидан шу куннинг ўзида ундирувчининг пластик картасига ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter