Тошкентда тепловоз автобусга урилди
29 май куни Тошкент шаҳри Сергели туманида автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қамариқ кўчасида 1994 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги King Long автобуси тартибга солинмаган темирйўл кесишмасидан ҳаракатланиб келаётган «Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли TM-3 тепловози (ҳайдовчи 1979 йилда туғилган) билан йўл транспорт ҳодасаси содир этган.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўраа, автобус ҳайдовчиси бошқарув пайтида темирйўл кесишмасидан ҳаракатланиб ўтаётган вақтида тепловоз автобуснинг орқа ўнг томон кузов қисмига келиб урилган.
Шунингдек, тепловоз ўтишидан аввал йўналиш бўйлаб транспорт воситаларини тўхтатиб турувчи темирйўл назоратчи ходими воқеа жойида бўлмагани сабабли транспорт воситаларини тўхтатиш чоралари кўрилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter