Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда телефонлар синдирилди, доллар ёқиб юборилди

Тошкентда телефонлар синдирилди, доллар ёқиб юборилди

Суд ҳужжатлари билан ашёвий дадил деб топилган буюмлар, диний-экстремистик мазмундаги материаллар, республикамиз ноқонуний тарзда олиб келинган ҳамда муомалага киритишга мўлжалланган товар-моддий бойликлар тегишли тартибда йўқ қилинади.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Янгиҳаёт туманида жойлашган «Clean med servise gr» МЧЖ омборхонасида ноқонуний тарзда олиб келинган товар-моддий бойликларни йўқ қилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси  ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жалб этилди.

Тадбир давомида жами, 150 та ижро ҳужжатлари бўйича қарийб 1,5 млрд. сўмлик 32.630 дона товар моддий бойликлар ва далилий ашёлар санитария-эпидемиология хизмати ҳамда Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси органлари билан келишилган усулларда яроқсиз ҳолатга келтирилиб, йўқ қилинди.

Йўқ қилинган товар моддий бойликларнинг аксарияти, кучли таъсир этувчи дори воситалари (Тропикамед, Зардекс, Регопен ва бошқалар), диний-экстремистик мазмундаги материаллар сақланаётган уяли алоқа телефон аппаратлари (IPHONE, SAMSUNG, RED MI ва бошқалар), дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, қалбаки АҚШ доллари, шунингдек, суд қарори ва экспертиза хулосасига кўра бевосита истеъмол (фойдаланиш) учун яроқсиз деб тан олинган бошқа товарларни ўз ичига олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг