Тошкентда ўқувчи қизни қўрқитиб, 50 000 сўмини тортиб олган «Эпика» ҳайдовчиси ушланди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи М.Ж. 1 август куни «Эпика» машинасида Қумариқ кўчасида йўловчи сифатида ўтирган мактаб ўқувчиси К.М. исмли қизни уйи олдига олиб боради.
Ҳайдовчи қизни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, унинг 50 000 сўм пулини тортиб олади ва воқеа жойидан яширинади.
ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида М.Ж. ушланди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter