Қўқонда 3 нафар талончи қўлга тушди
Уларнинг икки нафари вояга етмаган бола бўлган.
Қўқон шаҳарида 2023 йилнинг 10 июнь куни Х.М, вояга етмаган Х.А ва вояга етмаган У.Ф.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлган ҳолда Р.С.нинг нархи 800 АҚШ долларлик «Iphone 13 Pro max» русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а,в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади, дейилади Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter