Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада талончиларга жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада талончиларга жиноят иши қўзғатилди

2023 йил 6 февраль куни соат 13:00 ларда А.А. ва Л.Л.лар бир гуруҳ бўлган ҳолда таниши К.С.ни Ямбароқ МФЙ ҳудудига олиб келишиб, танасининг турли жойларига қўллари билан уришиб, жами 3.400.000 сўм пулини талончилик йўли билан қўлга киритишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а.б» бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг