Тошкентда мансабдор катта сумма билан ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов хабар берди.
Тезкор тадбирда Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter