Тошкентда боланинг қўлини чиқариб қўйган тарбиячига жиноят иши очилди
Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги «Kids dream baby house» мактабгача таълим муассасасида энага ёрдамчиси бўлиб ишлайдиган аёлга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
17 ноябр куни энага ёрдамчиси К.Ғ. каравотда ўтирган боланинг қўлидан тортиб, қўпол тарзда кўтарган. 18 декабр куни берилган тиббий экспертиза хулосасига кўра, боланинг қўли чиқиб кетган ва ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган.
Энага ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 116-моддаси 1-қисми (Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter