Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда аёл кишини «шантаж» қилиб, 50 минг доллар талаб қилган эркак қўлга олинди

Тошкентда аёл кишини «шантаж» қилиб, 50 минг доллар талаб қилган эркак қўлга олинди

Фото: «News.yandex.ru»

Тошкентлик Б. С. (эркак) аёл кишига нисбатан товламачилик қилиб, 50 минг АҚШ доллари талаб қилди. Бироқ ниятига етолмади.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, эркак аёлнинг ярим ялонғоч ҳолда рақсга тушгани акс этган видео-лавҳани қўлга киритади ва уни интернетда тарқатвориш билан таҳдид қилиб, ундан 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Аёл ҳам анойи эмас. Товламачининг талабига гўёки розилик билдиргач, тегишли органга мурожаат қилади. Натижада маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эркак талаб қилган пулдан 6500 АҚШ доллари олаётган пайтда осонлик билан қўлга тушади.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.С.га нисбатан товламачилик (165-модда) аломатлари жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари жадал олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг