Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент-Волгоград поездида жасад топилганмиди? Йўловчининг ўлимига нима сабаб бўлган?

Тошкент-Волгоград поездида жасад топилганмиди? Йўловчининг ўлимига нима сабаб бўлган?

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган «жорий йилнинг 7 сентябрь куни «Аксарайский» (Россия) назорат-ўтказиш пунктидаги чегара текшируви пайтида поезддан вафот этган йўловчи топилди» деган хабарга «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ маъмурияти изоҳ беради.

2019 йилнинг 7 сентябрь куни Россиянинг Астрахан вилоят ҳудудида ҳаракатланаётган 323-сонли поезднинг 13-вагонида кетаётган 52 ёшли А.Г исмли йўловчи ўзини ёмон ҳис қилган ва тоби қочган. Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида яшаган А. Г жорий йил 5 сентябр куни Нукусдан Волгоградга бориш учун йўлга чиққан эди.

Унинг тоби қочгани ҳамоно вагон кузатувчилари дарҳол тез тиббий ёрдам чақиришган. Поезд «Аксарайский» (Россия) назорат-ўтказиш пунктига етиб келганда йўловчининг аҳволи оғирлашган ва вафот этган.

Вагон кузатувчилари ҳамда йўловчиларнинг сўзларига қараганда йўл давомида ҳеч қандай зўравонлик, ёки қасддан зарар етказиш ҳолатлари кузатилмаган. Чегара пунктига келган шифокорларнинг маълумотига кўра А.Г нинг вафотига унинг юрак хуружи сабаб бўлган.

«O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ маъмурияти марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг