«Темир дафтар»га киритилганлардан пул таъма қилган бош ҳисобчи ушланди
Бугунги кунда мамлакатимизда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича давлатимиз раҳбари ташаббуси билан зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, афсуски, бу борада ўз нафсини устун қўювчилар ҳам учраб турибди.
Хусусан, Қарши туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бош ҳисобчиси «темир дафтар»га киритилган уч нафар фуқарога 6 млн 690 минг сўмдан, жами 20 млн 70 минг сўм миқдорида субсидия маблағлари олишларида ёрдам беришини айтиб, эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter