«Темир дафтар»даги фуқаро учун тадбиркордан пул олманг — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти фаоллар йиғилишида Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худойбердиев олдига тўрт ой муддатда «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»даги фуқароларни иш билан таъминлаб, рўйхатдан чиқариш топшириғини берди.
Туман ҳокимининг ҳисобот беришича, Пастдарғомда камбағалликни қисқартириш учун етарлича имконият мавжуд, аммо айрим фуқароларни ногиронлиги бўлгани туфайли чиқариш мумкин эмас. Бундай фуқаролар «темир дафтар»да 220, «аёллар дафтари»да 140 ва «ёшлар дафтари»да 67 нафарни ташкил этади.
— Ногиронлиги мавжуд фуқаролар албатта рўйхатда қолиши ва давлатдан ёрдам олиб туриши шарт. Ҳозир бунинг учун ҳамма шароит бор. Ногиронларга нафақа ажратилган ва бундан ташқари яна ёрдам берилади. Туманда «темир дафтар»дагилар учун маблағ етарли, тадбиркорлардан пул олманг, — деди Шавкат Мирзиёев.
Шунқор Худойбердиевнинг маълум қилишича, айни вақтда Пастдарғом туман ҳокимлигида темир дафтардаги фуқароларни таъминлаш учун 7,5 миллиард сўм маблағ бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter