Оҳангаронда хорижий корхонани 329,4 млнга «туширган» бош ҳисобчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан «R.T.» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда корхонанинг собиқ бош ҳисобчиси М.Д. корхона раҳбарининг хабардорлигисиз, банк клиент дастуридан фойдаланган ҳолда электрон калит орқали корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамидан асоссиз равишда иш ҳақи, кредитларни сўндириш ва бошқа молиявий операцияларни амалга ошириб, 329,4 млн сўм маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter