«Телеграм»даги совғали ўйин тузоқ бўлиб чиқди
Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи 20 ёшли И.Ю. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 9.544.000 сўм пуллар номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини билдирган.
Тезкор-қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 17 ёшли А.А. содир этганлиги аниқланди.
Гумон қилинувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган А.А. интернет фойдаланувчиларига «Телеграм» мессенжери орқали «Призли ўйин» мазмунидаги ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Алдовларга ишониб, сохта ҳаволага банк картаси маълумотларини киритган фуқароларнинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб, улар ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter