Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Tashkent Law Spring» II Халқаро юридик форуми очилди

«Tashkent Law Spring» II Халқаро юридик форуми очилди

Жорий йил 22-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида «Tashkent Law Spring» II Халқаро юридик форуми ўтказилади.

Бугун, 22 апрель куни ушбу форумнинг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Форумнинг мақсади — ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни намойиш этишдан иборат.

II Халқаро юридик форумда Сингапур адлия вазири Касивисванатан Шанмуган, Россия адлия вазири Константин Чуйченко, Буюк Британия адлия вазири Лорд Дэвид Вольфсон, Япония адлия вазири Ёко Камикава, Корея Республикаси ҳуқумат қонунчилиги вазири Ли Кан-Соп, Қозоғистон Республикаси адлия вазири Марат Бекетаев, Озарбайжон Республикаси адлия вазири Фикрат Фаррух ўғли Мамедов, Беларусь Республикаси адлия вазири Олег Слижевский, Шри-Ланка адлия вазири Али Сабрилар иштирок этмоқда.

Форум доирасида давлатнинг ҳуқуқий сиёсати, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, LegalTech ва LawTech (ҳуқуқ технологиялари), умумий (инглиз) ҳуқуқи тизими, Коронавирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж, интеллектуал мулк ҳимояси, сиёсатни амалга ошириш (policy implementation), судларнинг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб мавзуларда муҳокама сессиялари ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, «Давлат хизматлари соҳасидаги илғор амалиёт», «Рақамли муҳитда ҳуқуқий ахборот тарқатиш истиқболлари», «Электрон нотариат», «Адвокатурани ривожлантириш ҳамда фуқаролик жамиятини такомиллаштириш» мавзуларида давра суҳбатлари бўлиб ўтади. «Маълумотлар ва ахборотни бошқариш» мавзуида мастер-класс ҳам ўтказилши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг