Илк маротаба Тошкентда... (видео)
Ўзбекистон тарихида илк маротаба 25-27 апрель кунлари пойтахтимизда йирик халқаро юридик форум — «Tashkent law spring» бўлиб ўтади.
Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, форумда 1000дан ортиқ иштирокчи қатнашади. Уларнинг 250 нафари АҚШ, Англия, Германия, Франция, Хитой, Япония сингари қатор мамлакатлардан ташриф буюраётган экспертлар, Корея, Сингапур, Россия, Саудия Арабистони, Шри-ланка, Беларусь, Озарбайжон, Афғонистон каби давлатларнинг Адлия вазирлари ва ўринбосарлари, қонун чиқарувчи органлари ва дунёнинг етакчи арбитраж марказлари раҳбарларидир.
Бундан ташқари, форумда «The Legal 500» халқаро рейтингида етакчи бўлган юридик компаниялар ҳам иштирок этади.
Форум кун тартибидан «Сифатли давлат бошқаруви», «Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш», «Фаол инвестиция сиёсати» йўналишларида 17 та муҳокама сессиялари, «Суд экспертиза» ва «Нотариат» мавзуларида давра суҳбатлари ва турли мавзуларда мастер класслар ўрин олган.
«Тошкент ҳуқуқ баҳори» жонли мулоқоти орқали ҳуқуқ соҳасидаги қизиқарли ва энг мураккаб масалаларни катта майдонда муҳокама қилиш имкониятини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter