Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорни «аванс» билан алдаб қўйишмоқчи бўлишди

Тадбиркорни «аванс» билан алдаб қўйишмоқчи бўлишди

Фото: «Xabar.uz»

Cурхондарё вилояти Ангор туманида фаолият кўрсатиб келаётган «Асадуллоҳ-Ангор» МЧЖ (номи ўзгартирилган) туман ободонлаштириш бошқармасининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, корхона туман ободонлаштириш бошқармасининг буюртмасига асосан «Обод қишлоқ» дастури доирасида тумандаги «Баҳор» ва «Зартепа» маҳаллаларида 405 млн сўмлик пиёдалар йўлакчаси ва «Абдураҳмон АУФ ота» қабристонида 383 млн сўмлик таъмирлаш ишларини амалга оширган.

Шартнома бўйича дастлаб 41 млн сўм «аванс» сифатида тўлаб берилган. Лекин туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар юзасидан жами 747 млн сўмлик қарздорликни тўлаб бериш рад этилган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан «Асадуллоҳ-Ангор» МЧЖ манфаатида Шеробод туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.

Натижада Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан, тадбиркор фойдасига Ангор тумани ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 747 млн сўмлик қарз ундирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг