Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркор кредит олишда ҳийла ишлатди, аммо...

Тадбиркор кредит олишда ҳийла ишлатди, аммо...

Тадбиркор битта мулкни икки банкка гаровга қўйиб кредит олганлиги маълум бўлди.

Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг хабар беришича, Наманган туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор «K.A.Е» МЧЖ дан ундирувчи «Агробанк» АТБ фойдасига 2.278.000.000 сўм кредит қарзини ундириш кўрсатиб ўтилган. Ундирувни эса гаровдаги қўшимча қарздор «К.Р.» жамиятига тегишли Давлатобод тумани, «Порлоқ» маҳалла фуқаролар йиғинидаги бино-иншоотларига қаратиш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Давлатобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Айнан ижро ҳаракатлари жараёнида қизиқ ҳолат содир бўлган. Яъни, мазкур жамиятдан «Ҳамкорбанк» АТБ фойдасига 376.450.374 сўм кредит қарздорликни ундириш ва ундирув яна юқоридаги манзилдаги бино-иншоотга қаратилган. Мазкур икки ҳужжат синчковлик билан ўрганилганда, жамият раҳбарлари гаровга қўйилган бино-иншоот бўйича давлат нотариал идораси номига таъқиқдан ечиш учун қалбаки ҳужжатлар расмийлаштиришган.

Аниқланган ҳолат юзасидан Бюронинг Давлатобод туман бўлими томонидан қарздор жамият рахбарларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди, 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Амалга оширилган ижро харакатлари натижасида бино-иншоотлар «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали реализация қилинди ва жиноят натижасида АТБ «Агробанк» ва «Ҳамкорбанк»га нисбатан етказилган зарарлар тўлиқ қопланиб, ижро ҳужжати ижроси бажарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг