Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда сохта адвокат ушланди

Сурхондарёда сохта адвокат ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Сурхондарё вилоятида фуқаронинг турмуш ўртоғи билан ажрашиш масаласини тезлаштириб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ж. ўзини «М.» адвокатлик бюроси адвокати деб таништириб, шу йўл билан фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғи билан ажрашиш масаласини суд тизимида ишловчи танишлари билан гаплашиб тез кунда ҳал қилиб бериш эвазига 10  млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг