Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Судга бўлган ишончни қандай ошириш мумкин? Холмўмин Ёдгоров жавоб берди

Судга бўлган ишончни қандай ошириш мумкин? Холмўмин Ёдгоров жавоб берди

«Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни шарҳлар экан, мазкур орган раиси Холмўмин Ёдгоров «...тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминламасдан туриб, жамоатчиликнинг судга бўлган ишончини ошириб бўлмас»лига урғу берди.  

Унга кўра, Кенгаш фаолиятини тартибга солувчи қонуннинг жами 13 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, шундан  7 модда янги таҳрирда берилди, 1 та модда чиқарилди. 

Ўзгартиш ва қўшимчалар, аввало, тизим фаолиятидаги очиқлик ва шаффофликни янада таъминлашга хизмат қилади. Чунки, айни шу икки омилсиз етарли билим ва ҳаётий тажрибага эга бўлган муносиб кадрлар билан судьялар корпусини самарали шакллантириб бўлмаслиги, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш мумкин эмас.

Шунингдек, Кенгашнинг асосий вазифалари (6-модда) кенгайтирилиб унга:

  • судьялар дахлсизлиги бузилиши ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятини бирон-бир тарзда аралашувдан самарали ҳимоя қилиш;
  • судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш; 
  • суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқиш ва принципиал баҳолаш;
  • Кенгашнинг ҳамда суд тизимининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш; 
  • раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун муносиб судья кадрларни танлаб олиш, шунингдек уларни рағбатлантириш ва мукофотлаш масаласи юзасидан ташаббус кўрсатиш каби қатор вазифалари юкланди. 

Шу билан бирга, қонунда Кенгаш раисининг суд ҳокимияти мустақиллигини, судьялар дахлсизлигини таъминлашга ва одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар, шунингдек суд тизимида коррупцияга қарши курашишнинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якунлари бўйича ахборот тақдим этиши  белгиланди (9-модда) деб ёзади Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоров UzA расмий сайтида чоп этилган мақоласида.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг