Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соддачилик ҳам қурсин...

Соддачилик ҳам қурсин...

Қува туманида яшовчи Нодирбек жуда ҳам машиналарни яхши кўради, имкон даражада ноодатий машиналарни, яъни эксклюзив машиналарни сотиб олиш учун бор-будини сарфлайди.

Шундай машиналардан бирини Данғара туманида яшовчи Тошпўлат унга сотиш нияти борлигини билдиради. Нодирбек ҳеч иккиланмай уни харид қилади ва харидидан жуда мамнун эди.

Аммо, унинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Нодирбекнинг уйига МИБ ходимлари ташриф буюришди ва унинг коллекцияси гавҳари бўлмиш машина, яни Хитой давлатида ишлаб чиқарилган «BJ2023» автотранспорт воситаси хатланишини маълум қилишди. Нодирбек саросамага тушди ва аниқлик киритишини айтди.

Айтишича, Нодирбек ушбу машинани 2022 йил декабрь ойида Тошпўлатдан ишончнома асосида сотиш ҳуқуқисиз сотиб олган экан.

Орада машинани ўз номига ўтказиб олиш мақсадида Тошпўлатни қидириб борганида у Россия давлатига чиқиб кетганлигини айтишган ва шу тариқа Нодирбек автомобилни ишончнома билан миниб юрган.

Бу Нодирбекнинг ҳолатга изоҳи эди. Энди буёғини эшитинг.

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 25.02.2024 йилдаги қарздор Тошпўлатдан ундирувчи «ISHONCHLI MABLAG` MIKROMOLIYA TASHKILOTI» МЧЖ фойдасига 45.665.000 сўм кредит қарздорлик ундириш, ундирувни қарздор томонидан гаровга қўйилган автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Данғара туман бўлимига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижрога қаратилиб, Тошпўлатнинг хонадонига борилган. Лекин қарздор уйда йўқлиги, гаровга қўйилган машина эса Қувага сотиб юборилгани аниқланган.  Шу тариқа Қува туманига йўл олинади ва Нодирбек билан боғланиб, тушунтириш ишлари олиб борилади: «Соддароқ айтганда, автротранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этилади. Шу туфайли сизнинг машина олди-сотдингиз ҳақиқий бўлмаган. Туман прокуратураси ўша шахсни жиноий жавобгарликка тортса, сиз суд орқали ундан пулларингизни ундириб олишингиз мумкин», дея ҳуқуқий тушунтиришлар берилади.

М.Т.га тегишли Хитой давлатида ишлаб чиқарилган «BJ2023» автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб, хатланади.

Ҳозирда хатланган автотранспорт воситасини аукцион савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг