Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ ҳоким Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди

Собиқ ҳоким Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди. 

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳукмига кўра, Б. Ҳайдаров 10 йил озодликдан маҳрум қилинганди.

У Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилганди.

Эслатиб ўтамиз, тергов арафасида Баҳром Ҳайдаров шифохонага ётқизилганди. Унинг юрак аритмия касаллиги билан оғригани айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг