Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда қўлбола кир ювиш кукуни цехи фош этилди

Сирдарёда қўлбола кир ювиш кукуни цехи фош этилди

Ширин шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳамда ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тунги тезкор рейд тадбирида ноқонуний фаолиятни йўлга қўйган «шаввоз»нинг қилмишлари фош этилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

«А.Темур» маҳалласида яширин тарзда қўлбола кир ювиш кукуни ишлаб чиқаришга мўлжалланган цехни фуқаро А.Ф. ташкил этган бўлиб, ҳеч бир тегишли ҳужжатларсиз маҳсулот тайёрлаган. Тунги рейд давомида цехда сотув учун тайёрланган жами қиймати 12 миллион 440 минг сўмлик маҳсулот ва товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди ва ҳолат юзасидан дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг