Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергак ва жонкуяр ходимлар кекса аёлларнинг ҳаётини сақлаб қолди

Сергак ва жонкуяр ходимлар кекса аёлларнинг ҳаётини сақлаб қолди

7 февраль куни соат тахминан 02:00 лар чамасида Термиз шаҳрининг «Аму соҳил» маҳалласи ҳудуди бўйлаб хизмат олиб бораётган Сурхондарё вилояти Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ППХ батальони 1-отряд ходими сафдор Анвар Бегимов ва 2-отряд ҳайдовчи ходими сафдор Ўткир Қодировлар «Порлоқ йўл» кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганларида оқ рангга бурканган тутун аралаш ёнғин чиқаётганига кўзлари тушиб қолади.

Зудлик билан хизмат автомашинасини тўхтатиб, ёнғин чиқаётган томонга шошганча югуриб бориб, ёнғин чиқаётган бинога кўтарилади.

«Порлоқ йўл» кўчасида жойлашган 27-уй ётоқхонасида ёнғин бўлаётганлигини, у уйда бўлган икки нафар аёллар борлигини, бурқсиган тутун заҳридан ўзини йўқотиб қўйган ёши кекса аёл ўнг ёнига ағдарилган ҳолатда ёрдамга муҳтож бўлиб ётганлигининг гувоҳи бўлади.

Тезкорлик билан кекса аёлларга ёрдам қилиш мақсадида уларга биринчи навбатда тоза ҳаво зарурлигини билган ҳолда беҳавотир ҳамда хавфсиз жойга олиб чиқишиб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишади ва хонадондаги ёнғинни бартараф қилиш чораларини кўради.

Ёнғин вақтида зудлик билан сафдор Анвар Бегимов ва ҳайдовчи ходими сафдор Ўткир Қодировлар ҳамда ёрдамга чақирилган шу ҳудудда фуқаролик кийимида хизмат ўтаётган ППХ ходимлари сафдорлар Давлат Ниёзов, Шухрат Қурбоновлар томонидан бартараф этилади.

Ёнғин чиққан хонадонда бўлган аёлларнинг шахсига аниқлик киритилганида хонадон эгаси 1957 йилда туғилган Светлана Я. ҳамда унинг қўшниси 1961 йилда туғилган Наталя Р.лар эканлиги ва уларга патруль-пост хизматининг жонкуяр ходимлари томонидан кўрсатилган қутқарув ёрдами туфайли уларнинг ҳаёти ва соғлигига ҳеч қандай зарар етмаган.

Ёнғин содир бўлганлиги юзасидан ўз навбатида Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига хабар беришади. Ҳозирда ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ёнғин келиб чиқиш сабабларини ўрганиш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
ИИВ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг