Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда кекса кишини жароҳатлаган ППХ ходимларига суд ҳукми ўқилди

Тошкентда кекса кишини жароҳатлаган ППХ ходимларига суд ҳукми ўқилди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳрида 73 ёшли эркакка куч ишлатиб, уни жиддий жароҳатлаган патруль-пост хизмати ходимларига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат 2020 йилнинг декабрида содир бўлган. ППХ ходимлари пойтахтнинг Юнусобод туманида уч нафар эркакни тўхтатган. Фуқаролардан бири билан можаро юзага келган.

Вазият жиддийлашиб, ППХ ходимлари кекса эркакни оёғидан тортиб, хизмат автомобилига чиқаришга уринган вақтда у боши билан урилиб, оғир жароҳат олган.

Суд қарорига кўра, ППХ ходимлари ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104 (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 206-моддасига (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) кўра айбли деб топилиб, уларга нисбатан 2 йил ички ишлар органларида хизмат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилиш ва 5 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг