Ўзбекистон банкларидан бирини ўмарган шахс Россиядан тутиб келтирилди
Санкт-Петербургда полиция маҳаллий банк филиалидан пул ўғирлаганликда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган 26 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.
Тергов маълумотларига кўра, бу шахс ўз шериклари билан 2021 йилнинг январидан апрелигача «Микрокредитбанк»дан беш миллиард сўм, тахминан 36 миллион рублга тенг бўлган ўзбек пулини олиб чиқиб кетган. Шундан сўнг у мамлакатдан қочишга муваффақ бўлган.
Жиноятчига нисбатан «Уюшган гуруҳ томонидан ташкил этилган ва ўта йирик миқдорда маблағларни ўзлаштириш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди, деб хабар беради Mash га таяниб РЕН.ТВ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter