Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самосуд учун алоҳида жавобгарлик жорий этилиши мумкин

Самосуд учун алоҳида жавобгарлик жорий этилиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, Жиноят кодекси ўзбошимчалик билан жазолаш мақсадида шахсга зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказиш (самосуд)га оид янги норма билан тўлдирилиши мумкин.

Айни вақтда, амалиётда учраётган бу каби қилмишлар Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) ва қасддан баданга шикаст етказиш билан боғлиқ (ЖКнинг 104, 105, 109 ва бошқ.) моддалари билан малакаланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг