Самарқанд вилоятида 11 млн сўмлик сигирни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қўшработ тумани «Сариғул» маҳалласида яшовчи К. ИИБга ариза билан мурожаат қилди. Унга кўра 2020 йил 28 октябрь куни номаълум шахс яшаш уйи томорқасида боғлаб қўйилган, бозор баҳоси 11 млн сўмлик бир бош сигирини ўғирлаб кетганлигини билдириб, ушбу номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи, 32 ёшли М. содир этганлиги аниқланди. Ундан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter