Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Риштонда уч нафар аёлни «шантаж» қилган эркак қўлга олинди

Риштонда уч нафар аёлни «шантаж» қилган эркак қўлга олинди

Иллюстратив фото

Риштонда уч нафар аёлга нисбатан товламачилик қилиб, пул талаб қилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Унга кўра, фуқаро Д.М. (эркак) М., С. ва З. исмли аёллар билан ўзаро ишқий муносабатлари акс эттирилган фотосуратларини интернет тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига улардан 1500 АҚШ доллари талаб қилади. Шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан жиноят устида ушланади.

Ҳолат юзасидан фуқаро Д.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг