Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишлоқ врачлик пунктида беморлар «чақирилмаган меҳмонлар»нинг таъзирини бериб қўйишди

Қишлоқ врачлик пунктида беморлар «чақирилмаган меҳмонлар»нинг таъзирини бериб қўйишди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 23 март куни соат 11:00 ларда Наманган вилояти Чортоқ тумани Сарой МФЙ ҳудудида жойлашган ҚВП биносига 33 ёшли Мурод Ю. ва 35 ёшли Шавкат Ю.лар келган. Улар маъмуриятга ушбу бинони бўшатиб беришларини, замонавий клиника қурмоқчи эканликларини билдиришган. У ерда даволанаётган 37 ёшли Файзулло Т. ва 31 ёшли Анвар М.лар уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, танасининг дуч келган жойларига уриб жароҳат етказганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Мурод Ю. ҳамда Шавкат Ю.ларда енгил турдаги тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Файзулло Т. ва Анвар М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг