Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги шахс Орол денгизи бўйидан топилди

Қидирувдаги шахс Орол денгизи бўйидан топилди

Бу шахс артемия цистасини йиғиб юрган эди.

Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди буйруғига асосан қарздор Т.Ф.дан вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи фойдасига алимент ундириш белгиланган.

Қарздор алимент пулларини тўлашдан қочиб юрганлиги сабабли  унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими давлат ижрочиси томонидан 2023 йил 2 августкуни қидирув эълон қилинган.

Қарздор Т.Ф.нинг алимент тўловларидан қарздорлиги ҳозирда 18,2 млн. сўмни ташкил этган.

Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган маълумотларни тўплаш тадбирлари давомида қарздор Т.Ф Муйноқ тумани, Орол денгизи бўйи ҳудудларида ишлаб юрганлиги аниқланган.

Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Қўнғирот туман бўлими ходимлари томонидан биргаликда амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирларида қидирувда бўлган қарздор Т.Ф. Орол денгизи бўйида артемия цистасини йиғиш билан шуғулланиб юрганида топилган.

Шу муносабат билан, қарздорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судига юборилган ва ушбу суд томонидан қарздор Т.Ф.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг