Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрайдаги қотиллик сабаб ички ишлар ходимлари фаолиятига қонуний баҳо берилади

Қибрайдаги қотиллик сабаб ички ишлар ходимлари фаолиятига қонуний баҳо берилади

Фото: «Xabar.uz»

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Шоҳрух Ғиёсов Қибрайдаги қотилликнинг олдини олиши мумкин бўлган ходимлар фаолиятига қонуний баҳо берилишини маълум қилди.

«Ижтимоий тармоқларда 2021 йилнинг 29 июль куни Тошкент вилоятининг Қибрай тумани, «Истиқбол» маҳалласидаги хонадонда ўта шафқатсизлик билан икки ва ундан ортиқ шахсларга нисбатан содир этилган қотиллик жиноятининг олди олиниши мумкинлиги ҳақида турли фикр ва мулоҳазалар тарқалмоқда.

Маълум қиламизки, ҳар қандай содир бўлган оғир ёки ўта оғир турдаги жиноятларга олиб келувчи шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш, жиноятни фош этиш бўйича амалга ошириладиган процессуал ҳаракатларининг ажралмас қисмидир.

Мазкур ўта оғир жиноятнинг олдини олишга масъул бўлган ҳар бир мансабдор шахснинг, шу жумладан, ҳудудий ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятига қонуний баҳо берилади.

Натижаси юзасидан жамоатчиликка тўлиқ ахборот етказилади», – дейилади расмий муносабатда.

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи оиланинг 4 нафар аъзоси ва ёлланма ишчи ўлдирилгани тафсилотлари эълон қилинганди.

Унда қотиллик оқибатида ҳалок бўлган оила аъзолари аввал бир неча маротаба ички ишлар органларига уларга таҳдид бўлаётгани ҳақида ариза тақдим этгани, лекин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳеч қандай ҳаракат бўлмагани маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, қотил қўлга олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг