Қибрайда беш кишини ваҳшийларча ўлдирган қотилга ҳукм ўқилди
Бундан қарийб олти ой муқаддам аниқроғи, шу йилнинг 29 июль тунида Тошкент вилояти Қибрай тумани, Истиқбол маҳалласи, Хумо кўчаси, 52-уйда яшовчи фуқаро А.Ерназаров ва унинг оила аъзолари ваҳшийларча ўлдириб кетилади.
Даҳшатли қотиллик тафсилоти аввалроқ маълум қилинганди.
Шу йилнинг 14 декабрь куни Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ёпиқ суд мажлисида айбланувчи Шавкат Исмоналиевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди ва суд ўз ҳукмини эълон қилди.
Унга кўра, Шавкат Исмоналиевга ЖКнинг 25,97-моддаси, 119-моддаси 2-қисми «г» банди, 130-моддаси 2-қисми «а» банди, 219-моддаси 1-қисми, 140-моддаси 2-қисми, 97-моддаси 2-қисми «а,в,г,ж,р» бандлари билан, Жиноят кодексининг 59-моддаси 4-қисми тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter