Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ёғли иш»га киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

«Ёғли иш»га киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ў. фуқаро Я.Э.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига ишга киритиб қўйиши эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Э. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтига  ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг