Қарздорнинг улкан машинаси аукционга қўйилиши мумкин
Мажбурий ижро бюроси Янгиобод туман бўлими иш юритувида қарздор «Агро-микс» МЧЖ ҳисобидан давлат фойдасига 192 млн сўм солиқ қарздорлиги, 6 млн сўм давлат божи, шунингдек, электр энергиясидан бўлган 18 млн сўм қарздорлиги ундириш юзасидан ижро ҳужжатлари келиб тушган.
«Агро-микс» МЧЖ ҳисобидан мавжуд қарздорликлари ундириш юзасидан жамият раҳбарига бир неча маротаба огоҳлантиришлар берилган бўлса-да, зиммасидаги мажбуриятларни бажармаган. Қолаверса, жамият балансида бўлган техника ва автотранспорт воситаларини қасддан яшириб келган.
Натижада, қарздор жамиятга тегишли автотранспорт воситалари қидирувга берилган.
Қидирув ҳаракатлари давомида MAN CAMYON 32 270 ФВН 8Х2 русумли автотранспорт воситаси ва унга ўрнатилган бурғилаш қурилмаси топилиб, вақтинчалик жарима майдонига қўйилган. Жамият олдидаги қарздорликлар тўлиқ тўланмаган тақдирда, ушбу автотранспорт воситалари электрон онлайн аукцион савдоларида сотилиб, тушган пулдан қарздорликлар қопланади.
Кейинги ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган талаблар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, жамият раҳбарига маъмурий жазо чораси қўллаш тўғрисида қарор ҳам қабул қилинган.
Ушбу жамият раҳбари томонидан қарздорликлар ўз вақтида тўланиб борилганда, ушбу техника ўз ишидан қолмаган ҳамда бу каби каби ортиқча харажатлар ва ҳаракатлар амалга оширилмас эди, дейилади МИБ ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter