Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қалбаки паспорт билан ушланган 8 нафар шри-ланкалик Тошкентда суд қилинди

Қалбаки паспорт билан ушланган 8 нафар шри-ланкалик Тошкентда суд қилинди

Фото: Бош прокуратура

8 апрель куни Шри-Ланканинг 8 нафар фуқароси Франция ва Италиянинг қалбаки паспортлари билан Тошкент-Лондон йўналиши бўйича учмоқчи бўлганида чегара назорати ходимлари томонидан тўхтатилиб, рейсдан қолдирилган эди. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий телеграм-канали хабар берди.

Ушбу ҳолат бўйича тайинланган экспертиза хулосасига кўра, чет эл фуқароларидаги 2 та Италия ва 6 та Франция паспорти қалбаки эканлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан Тошкент авиация транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 223 (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) ва 228-моддалари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Фото: Бош прокуратура
Фото: Бош прокуратура

Тергов натижасига кўра, 8 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, жиноят иши кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ҳукми билан судланувчиларга тегишли жазолар тайинланди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг