Пул кўпайтириб бераман деган шахс қўлга тушди
Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 77 ёшли Қ.С.га номаълум шахс қўнғироқ қилиб, биржа орқали пулларини кўпайтириб олишни таклиф қилиб, 13.365 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб ғойиб бўлганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 31 ёшли фуқаро А.Ф. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
А.Ф. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.
Қонунга мувофиқ, А.Ф. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter