Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Бухоро вилоят суди раис ўринбосарини ишдан олди

Президент Бухоро вилоят суди раис ўринбосарини ишдан олди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 март кунги Ф-34-сонли фармойиши билан Аллаев Абдулло Садуллоевич судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Абдулло Аллаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган.

Мазкур фармойиш билан ёзма аризасига биноан ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун Рўзиев Сухандиёр Гадоевич Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди, дейилади хабарда.

Маълумот учун: Сухандиёр Рўзиев бир йил аввал — 2021 йилнинг 1 март куни Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланган эди. Унгача эса Бухоро вилоят маъмурий судининг раиси лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг