Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент боғчада «оқ-қорани» ўргатган профилактика инспекторлари ҳақида гапирди

Президент боғчада «оқ-қорани» ўргатган профилактика инспекторлари ҳақида гапирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ижтимоий-иқтисодий муаммоси ҳал этилмаса жиноят йўлига кириш эҳтимоли юқори аҳоли қатлами билан янгича ишлаш тизими жорий қилинган эди.

Унга кўра, бундай тоифага кирувчи аҳоли «ижтимоий профилактика» тамойили асосида «маҳалла бешлиги»га номма-ном бириктирилган.

Лекин, Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бу масаланинг ичига чуқур кирмаган, «маҳалла бешлиги» учун на бир методика, на бир қўлланма ишлаб чиққан.

Оқибатда ушбу янги тизим 9 минг 400 та маҳалладан бор-йўғи 20 тасида ишлаяпти.

«Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари эса боғчаларга бориб, 3-4 ёшли болакайларга «оқ-қорани фарқлаш» бўйича маъруза ўқиш билан банд.

Тизимда стажи 3 йилгача бўлган, энди тажриба тўплаётган профилактика инспекторларини криминоген оғир маҳаллага қўйиш амалиёти ҳалигача давом этмоқда.

Аксинча, «яхши» маҳаллаларда эса кўп йиллик тажрибаси бор ходимлар хизмат қилмоқда», - деди Президент.

Ички ишлар вазирига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишлари қониқарсиз йўлга қўйилгани кўрсатиб ўтилди.

Аввалроқ оғир жиноятлар энг кўп содир этилган ҳудудлар саналганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг