Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Полвонов вилоят «ГАИ»лари билан гаплашиб олди

Полвонов вилоят «ГАИ»лари билан гаплашиб олди

Хоразм вилоят суди раиси Баҳодир Полвонов вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Шунга эҳтиёж сезилибдими, демак, бундай тадбир уюштирилиши бежиз эмас.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ёки жиноят ишларига оид ҳолатларда ЙҲХ ходимларининг судьялар билан йўллари кесиши аниқ.

Айни жараёнда турли тушунмовчилик ёки муайян вазият бўйича ҳуқуқий ечимга эҳтиёж сезилиши эҳтимоли юқори. Шундай экан, бу борада тегишли тушунтиришлар берилиши суд мажлисида бўладиган «жанглар»-у турли шикоятбозликларнинг олдини олиниши мумкин.

Зеро, йил сайин қонунлар такомиллашиб бормоқда, бу эса ҳаммадан, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимларидан ҳам ўз устида изчил ишлашини тақазо этмоқда. Шунингдек, энди ҳайдовчилар ҳам энди анойи эмас, улар тегишли орган ходимнинг нафақат тегишли ҳужжатларни тўғри расмийлаштириши, балки муносабат-муомаласидан келиб чиқиб, судга мурожаат қилиши одатий ҳолга айланаётир.

Хуллас, жамиятда юз бераётган ўзгаришлар аҳоли билан бевосита ишловчи тизим ходимларини янада хушёр торттирмоғи, акс ҳолда бунинг оқибатлари ҳақида суд раиси томонидан берилган тушунтиришларнинг салмоғи ўзгача бўлади.

Шу нуқтаи назардан Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ва вилоят суди ўтказган очиқ мулоқот кутилгандан зиёда самара берса, не ажаб. Зеро, мақсад битта – жамиятда ижтимоий адолатни таъминлашдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг