Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз» аҳолини огоҳлантирди

«Ўзбекнефтгаз» аҳолини огоҳлантирди

Интернетда «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан республика аҳолисига газ сотиш орқали мўмай даромад топиш имкони беришга қарор қилингани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. «Ўзбекнефтгаз» АЖ бу хабарларни ҳақиқатга тўғри келмайди, деб маълум қилди.

Қайд этилишича, интернет фойдаланувчиларини алдаш йўли орқали, 100 АҚШ доллари миқдорида маблағ тикиб, бир ойда 1400 АҚШ долларгача даромад топиш мумкинлигини айтиб, ёлғон чақириқ қилган фирибгарлар интернет фойдаланувчиларни телефон рақами ва пластик карталаридан пул ечиб олишга уринишмоқда.

Шунингдек, Facebook тармоғи орқали Ўзбекистон парламенти ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамкорлигида аҳоли даромадини ошириш, оддий фуқароларнинг фаровонлигини таъминлаш мақсадида махсус дастур ишга туширилганлиги ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ёлғон ахборот тарқатилмоқда.

Ушбу ёлғон видеода дастурда иштирок этиш учун ҳеч қандай билим талаб этилмаслиги таъкидланиб, оддий одамларнинг лойиҳада қатнашиб, қандай мўмай даромадга эга бўлганликлари ҳақидаги интервьюлари ҳам эълон қилинган.

«Сўнгги пайтларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ номидан фойдаланиб, турли хил кўринишдаги ёлғон хабарлар тарқатилиши кўп учрамоқда.

Айниқса, Telegram ижтимоий тармоғида фирибгарликни кўзлаб яратилган «бот»лардан фойдаланмаслик тавсия этилади. Шунингдек, Instagram, Facebook, Twitter, Instagram, LinkedIn, Google+, Pinterest, Snapchat, YouTube, Reddit, WhatsApp, Flickr, Weibo каби ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ёлғон ахборотлардан огоҳ бўлинг. Алдовларига учманг», дея огоҳлантиради компания.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолияти билан боғлиқ расмий хабарларни www.ung.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали олиш мумкинлиги эслатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг