Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга ноқонуний атиргул олиб кирилишининг олди олинди

Ўзбекистонга ноқонуний атиргул олиб кирилишининг олди олинди

Божхона хизматчилари томонидан Тошкентга ноқонуний гул олиб кирилишининг олди олинди. Бу ҳақида Podrobno хабар бермоқда.

Ўзбекистонга ноқонуний гул Қозоғистондан олиб кирилаётган бўлган. Ҳуқуқбузарлик Тошкент вилоятининг "Ғишткўприк" божхона постида аниқланган.

"Мамлакатимиз худудига кириб келаётган Lacetti ва Сhevrolet Lacetti русумига мансуб автомобилларда ўтказилган божхона кўриги натижасида божхона йўловчи декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначилар томонидан ўтказилган оғзаки сўровда айтилмаган голландия навига мансуб атиргуллар аниқланган. Атиргуллар сони 875 та бўлиб, умумий қиймати 43 миллион 750 минг сўмни ташкил этади", - дейилади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати баёнотида.

Айни вақтда аниқланган ҳуқуқбузарлик борасида божхона суриштируви давом этяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг