Ота фарзандлари томонидан уйидан ҳайдалган эди...
Мажбурий ижро бюроси фаолиятида судда низолашиб, ўзаро муросага кела олмаётган оилавий ва фуқаролик муносабатларга оид амалда ижроси мушкул бўлган ишлар кўплаб учрайди.
Оиладаги турли келишмовчиликлар, муросасизликларга сабаблар кўп. Уларнинг айримлари арзирли, аммо кўпчилиги оилавий жанжал ва келишмовчиликларга ҳам арзимайди.
Азизовлар (ўзгартирилган) оиласида ҳам ўзаро нимадир бўлди-ю, Шодмон ўз хотини ва фарзандлари билан чиқишолмай қолди ва ақлга сиғмайдиган ҳолат юз берди — ота ўз уйидан ҳайдаб юборилди.
Ўз уйинг, ўлан тўшагинг эмасми, Шодмон қариндошлариникига ҳам сиғмади. Ўз уйига киришга бир неча маротаба ҳаракат қилди, аммо на шунча йил бир ёстиққа бош қўйган турмуш ўртоғи, на шунча йил тарбиялаб, вояга етказган фарзандлари бунга йўл қўйишмади.
Шодмон Азизов масалани суд тартибида ҳал қилишга киришди ва турмуш ўртоғини судга берди. Суд қарори бўйича ижро варақаси 27.04.2023 йилда Бюронинг Касби туман бўлимига келиб тушди. Ижро ҳужжати юзасидан қарздорларга бир неча маротаба огоҳлантиришлар, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, аммо улар ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажармади.
Шу сабабли Бюронинг туман бўлими томонидан тегишли ташкилотлар ва холислар иштирокида мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланди. Қаршиликлар ва тўс-тўполонларга қарамай, ходимлар томонидан 12 сотихли ҳовли ўртасидан тенг бўлинди ва ота уйнинг 2-ярмига киритиб қўйилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter