Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Масжлиси Сенати қарори билан Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

Парламент юқори палатаси қарори кўра:

Муроджон Абдуқохорович Абабакиров (бунгача Тошкет вилояти маъмурий суди раси вазифасида ишлаган),

Азамат Шодмонович Икромов (бунгача фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси вазифасида ишлаган);

Фаррух Джамшидович Турсунов (бунгача жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди судьяси вазифасида ишлаган) ўн йил муддатга  Олий суд судьялари этиб сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясида шўъба бош инспектори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Азиз Аброрович Асраров эса муддатсиз даврга Олий суд судьялигига лойиқ деб топилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг