Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўғри» уста узоққа қочолмади

«Ўғри» уста узоққа қочолмади

Фото: «Tergov.uz»

Тошкент шаҳри Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБга Хитой халқ Республикаси фуқароси 52 ёшли HAO ZHIYONG ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра 2021 йил 1 апрель кунидан 13 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида Яккасарой тумани А.Қаҳҳор кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган «Jitong» меҳмонхонаси ётоқхоналаридан 4 дона жами 8 000 000 сўмлик «Мооnх» русумли телевизорлар номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни мазкур меҳмонхонада устачилик қилган 38 ёшли С.Матназар содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан С.Матназарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг