Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Одно»даги танишув хунук оқибатда якун топди

«Одно»даги танишув хунук оқибатда якун топди

Иллюстратив фото

Самарқанд вилояти. 2019 йил 8 декабрь куни 25 ёшли Ойдиной (исми ўзгартирилган) Пастдарғом тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил август ойларида «Одноклассники» ижтимоий тармоғида 21 ёшли Р.А. исмли шахс билан танишиб ўзаро учрашиб юрганлигини, Р.А. уни шарманда қилувчи маълумотларни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 1.700 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилаётганлигини билдириб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2019 йил 8 декабрь куни соат 18:00да Пастдарғом тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.А. сўралган пулларнинг бир қисми, яъни 600 АҚШ долларини олаётганида ушланган.

Фото: Тергов департаменти

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов жараёнида Р.А. га айблов эълон қилиниб унга нисбатан «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг