Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда кўп қаватли уйдан 1 тонна нос топилди. Носвойчи терговга қадар текширувда

Навоийда кўп қаватли уйдан 1 тонна нос топилди. Носвойчи терговга қадар текширувда

Карантинда Навоий вилояти ИИБ томонидан ҳудуддаги маҳаллаларда назоратни кучайтириш ҳамда фуқароларнинг яшаш хонадонларида дезинфекция ишларини амалга ошириш қатъий белгиланган ҳамда одатий кун тартибига айланган.

23 апрел куни Навоий шаҳри «Ҳумо» маҳалласи ҳудудига бириктирилган Миллий гвардия ходими Умиджон Каримов ҳамда профилактика инспектори Умиджон Ҳазратовлар дезинфекция назорат тадбирларини амалга ошириш жараёнида қоидабузарлик аниқлаб, қонун бузилишига чек қўйди. Суриштирув натижаларига кўра, 1978 йил туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали, айни пайтда Самарқанд вилояти «Нарпай» тумани, «Янгиқўрғон» маҳалласида рўйхатда турувчи фуқаро В.У. Навоий шаҳри, «Ҳумо» маҳалласи, 7-уйда ободонлаштириш ва санитария қоидаларини кескин тарзда бузиб, ноқонуний равишда 1 тонна нос тамаки маҳсулоти сақлаётгани аниқланди. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

«Носвойчининг содир этган қоидабузарлиги кишининг энсасини қотиради. Ақл билан тамаки маҳсулотини кўп қаватли бинода сақлаб туриш мумкин эмаслигини наҳотки ўйламаган? Димоғни «қичитган» 1 тонна нос ҳиди носвойчи ишининг «иси»ни чиқарди. Баъзи фуқароларнинг якунини ўйламай қилган қилмишлари, ҳуқуқий саводсизлиги қонун-қоида бузилишига олиб келмоқда. Бироқ, бу вазият жазони енгиллаштиришга, ва ёки жавобгарликдан соқит этилишига асос бўлмайди. Қоидабузарларга жазо муқаррар», — дейилади Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан берилган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг